28 млрд. сўмлик ноқонуний электр энергия сарфи аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳудудларда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда тизим таркибидаги корхоналарнинг комплайенс назорат тузилмалари томонидан ёқилғи-энергетика ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлашган ва маълум қилинишича, 2025-йилнинг 1–15 декабрь кунлари оралиғида ўтказилган рейдлар давомида электр энергияни 16,1 миллион кВт-соатига қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолати аниқланган. Ноқонуний сарфланган электр энергиясининг умумий қиймати 28,7 миллиард сўмни ташкил этган.

Аниқланган ҳолатлар бўйича тўпланган материаллар асосида қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. Айни пайтда электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш, ноқонуний уланишлар ва қоидабузарликларнинг олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари давом эттирилаётгани маълум қилинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бухорода VII болалар веломарафони бўлиб ўтди

Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан Бухоро шаҳрида VII анъанавий болалар веломарафони ташкил этилди. Ёшлар ўртасида экологик маданият...

Больше похожих статей