Наманганда тоға-жиян 1 килограмдан ортиқ олтин билан қўлга тушди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

ДХХ ахборот хизмати берган хабарга кўра, Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, Чегара қўшинлари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Косонсой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, қўшни Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали Ўзбекистонга қонунга ҳилоф равишда олиб ўтилган кўп миқдордаги қимматбаҳо метал савдосига чек қўйилган.

Хусусан, Косонсой туманида яшовчи, 1996 й.т. фуқаро тоғаси 1988 й.т. шахснинг кўрсатмасига асосан давлат чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтиб, Қирғиз Республикасидан мамлакатимиз ҳудудига тахминий суммаси 1,1 млрд. сўм бўлган умумий оғирлиги 1 кг 168 гр миқдоридаги олтин қуймаси парчаларини олиб киргани ҳақида тезкор маълумот олинди.

Ҳамкорликдаги тадбир давомида у олтинларни ушбу туманда яшовчи, бошқа бир қариндошига етказиб берган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Натижада, ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 223-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Марказий Осиё ёшлари Тошкентда “ЕХҲТ модели — 2026” доирасида жамланди

2026 йил 27 апрелдан 1 майгача Тошкент шаҳрида Central Asian Model OSCE 2026 — ёшлар учун таълимий тадбир бўлиб...

Больше похожих статей