ФАО буғдойнинг занг касаллиги олдини олиш ва назорат қилиш бўйича ишончли, далилларга асосланган Миллий стратегия ва ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш бўйича семинар-тренинг ўтказди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Семинар буғдой занг касалликларини янада самарали бошқариш бўйича миллий салоҳиятни мустаҳкамлаш ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўсимликларни ҳимоя қилиш, наслчилик, уруғчилик билан шуғулланувчи ҳукумат вакиллари, тадқиқотчилар ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги асосий манфаатдор томонлар бирлаштирди.
Буғдой занг касаллиги Ўрта Осиё ва Кавказда буғдой экинлари учун жиддий трансчегаравий таҳдид ҳисобланади.

Ҳаво-ташувчи табиати туфайли бу патогенлар осонгина чегаралар орқали тарқалиб, минтақада озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги барқарорлигига таҳдид солади. Бу муаммони ҳал қилиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) буғдой зангига қарши курашда минтақавий кучларни бирлаштириш мақсадида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркияда “CАC-Руст” лойиҳасини (CП/СЕC/016/ТУР) амалга оширмоқда.

ФАО-Туркия ҳамкорлик дастури кўмагида CАC-Руст лойиҳаси буғдой занг касаллигининг олдини олиш ва бошқариш самарадорлигини ошириш учун миллий салоҳиятни мустаҳкамлаш ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. ФАО ва унинг лойиҳа ҳамкорлари мониторинг, ўқитиш, зангга чидамли навларни кўпайтириш ва мувофиқ дастурни ишлаб чиқиш орқали буғдой етиштириш тизимини янада мустаҳкам ва барқарор яратиш устида иш олиб бормоқда.

Лойиҳа фаолияти доирасида ФАО Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида буғдой занг касаллигининг олдини олиш ва унга қарши курашга миллий тайёргарликни кучайтириш мақсадида семинар ташкил қилди. Унда турли манфаатдор томонлар, жумладан, ўсимликларни ҳимоя қилиш, наслчилик, уруғчилик ва илмий тадқиқотлар билан шуғулланувчи миллий тузилмалар вакиллари билан музокаралар ўтказилди. Шунингдек, тадбир давомида занг касалликларининг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Миллий стратегия ва ҳаракатлар режасини тайёрлаш учун муҳим маълумотлар тақдим этилди. Қолаверса, семинарда буғдой зангига қарши кураш бўйича миллий тадқиқотчилар ва халқаро илмий ҳамжамият ўртасида алоқалар йўлга қўйилиб, буғдойнинг зангга чидамли навларини етиштиришда ҳамкорлик қилиш имкониятлари белгиланди.

Семинарни ФАО ваколатхонасининг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Дон ва дуккакли экинлар бўлими бошлиғи Абдулла Мансуров, Ўсимликлар генетиc ресурслари илмий-тадқиқот институти директори Зафаржон Зияевнинг чиқишлари билан бошланди. Уларнинг барчасида буғдой занг касалликлари бутун Ўрта Осиё ва Кавказ минтақаси каби мамлакат учун хавф туғдираётгани алоҳида таъкидланди.

Туркияда буғдой зангига қарши тадқиқотлар ва фитосанитария тизими ишлари ҳақида тегишли равишда Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва сиёсати бош бошқармаси бўлим бошлиғи Суат Каймак ва қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат назорати бош бошқармаси муҳандиси Меҳмет Демир томонидан батафсил маʼлумот берилди. Лойиҳанинг техник раҳбари Фазил Душунчели томонидан сўнгги фаолият ва эришилган ютуқлар ҳақидаги тақдимотдан сўнг миллий экспертлар томонидан тадқиқот, мониторинг, навларни рўйхатга олиш ва уруғчилик каби бир қатор муҳим мавзулар бўйича кейинги тақдимот ва музокаралар ўтказилди.

Семинарда буғдойнинг занг касалликларига чидамли навларини яратишда селексия усуллари бўйича ҳам ўқув машғулотлари ўтказилди. Шу мақсадда лойиҳанинг регионал маслаҳатчиси Маҳбубжон Раҳматов ва Туркия Халқаро маккажўхори ва буғдойни такомиллаштириш маркази (CИММАДЙТ) вакили Эмраҳ Коч Туркия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, CИММАДЙТ ҳамда ИCАРДА билан ҳамкорликда амалга оширилаётган кузги буғдойни такомиллаштириш дастури доирасида қўлланиладиган наслчилик усуллари ҳақида тақдимот қилдилар.

Ҳукумат вакиллари, тадқиқотчилар ва қишлоқ хўжалигининг асосий манфаатдор томонларини бирлаштирган семинар Ўзбекистонда буғдой зангининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича мустаҳкам, далилларга асосланган Миллий стратегия ва Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишда муҳим қадам бўлди.

ФАО-Туркия ҳамкорлик дастури ҳақида
Дастурнинг мақсадлари Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда озиқ-овқат хавфсизлигини таʼминлаш, қишлоқларда камбағалликни камайтириш, ўрмонларни барқарор бошқариш, чўлланишга қарши курашиш ва экотизимларни сақлаб қолишдан иборат.
2007-йилда ташкил этилган ФАО-Туркиянинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича ҳамкорлик дастурининг (ППФТ) биринчи босқичи умумий қиймати 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мақсадли жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилди ва Туркия Республикаси ҳукумати томонидан молиялаштирилди.

2014-йилда Туркия ва ФАО ФТППнинг иккинчи босқичини (биринчиси билан параллел равишда) – ФАО-Туркия ўрмон хўжалиги бўйича ҳамкорлик дастурини (ФТФП) 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қўшимча ҳисса билан бошлади. Натижада Туркиянинг умумий ҳиссаси 30 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.

Больше похожих статей