Фарғонада вагон устида селфи тушмоқчи бўлган 13 ёшли болани ток урди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона вилояти Бағдод туманида 7 синф ўқувчисини юқори кучланишли электр токи урди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 28 октябрь куни содир бўлган. Бола Бағдод туманида жойлашган 61-сонли умумтаълим мактабининг 7-синфида таҳсил олган. У белгиланмаган жойдан ўтиб, вагон устига расмга тушиш учун чиққан.

“Боланинг аҳволи жуда оғир эди. Кўрсатилган ёрдамлардан сўнг, зудлик билан жонлантириш бўлимига олиб чиқилди. Тананинг юз, бўйин кўкрак, қорин, қўл ва сон соҳаларининг 50 фоиз атрофида электр токидан куйиши, бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши ташхиси қўйилди. Ҳозирда беморнинг ҳолати динамикада яхшиланиб бормоқда”, – дейди шифокор.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Acwa ва Ўзбекистон теннис федерацияси авлодларни бирлаштирувчи фестиваль ўтказди

Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида Acwa компанияси ва Ўзбекистон теннис федерацияси ҳамкорлигида «Авлодлар бирлиги» теннис фестивали бўлиб ўтди. Тадбир Тошкент халқаро...

Больше похожих статей