«ADM Jizzakh» ва Жанубий Кореянинг «DK&G Co» компанияси гибрид ҳамда электромобилларни майда узел асосида (CKD) йиғиш цехини замонавий саноат ускуналари билан жиҳозлаш бўйича битим имзолади.
Лойиҳага киритиладиган инвестициялар ҳажми 100 миллион АҚШ долларигача етказилади. Мазкур ташаббус янги энергия манбаларидан фойдаланувчи автомобиллар (NEV) моделлари қаторини кенгайтириш ва маҳаллий автосаноатни ривожлантиришга хизмат қилади.
Жиззахдаги янги ишлаб чиқариш мажмуасида кузовни пайвандлаш ва бўяшдан тортиб, якуний йиғиш ҳамда сифат назоратигача бўлган пўлат сикл йўлга қўйилади. Биринчи босқичда «Changan» (хусусан, UNI-E модели), шунингдек, «Chery» ва «Haval» брендларининг гибрид ва электр моделларини ягона универсал конвейер линиясида ишлаб чиқариш режалаштирилган. Компания бош директори Данияр Давлетияровнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳа замонавий индустриал экотизимни шакллантириш ва миллий маҳсулотларни ҳам ички, ҳам ташқи бозорларга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.


