Қашқадарёда Damas “пешеходдан” ўтаётган 1-синф болани уриб юборди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,000участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 19 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида мактаб ўқувчисининг ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, шаҳардаги 11-мактабнинг 1-“Б” синф ўқувчиси О.И. жорий йил 19 апрель куни мактабга келган ҳамда дарсларга тўлиқ қатнашган.

Соат 12:35 атрофида ўқувчи уйи ёнидаги пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётганда, юқори тезликда келаётган Damas автомашинаси ҳайдовчиси ўқувчини уриб юборган.

Ўқувчи зудлик билан Шаҳрисабз шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган. Бироқ кўрсатилган тез тиббий ёрдамларга қарамасдан ўқувчи вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи қамоққа олинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди

Ушбу ислоҳотнинг асосий мақсади мамлакатимизда таълим, тарбия ва илм-фаннинг яхлит тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш, таълим сифати ва...

Больше похожих статей