Ўзбекистон ва Испания олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиқмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон ва Испания ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш мақсадида жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари Испания Таълимни халқаролаштириш хизмати директори Альфонсо Хентил Альварес-Оссорио бошчилигидаги делегация амалий сафар билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар бермоқда.

Мақсад – икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, Европа Иттифоқининг «Эразмус+» таълим дастури доирасида турли лойиҳаларда иштирок этишни таъминлаш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.

Испания делегацияси таркибидан мамлакатнинг Аликанте, Алмерия, Вальядолид, Гранада, Уелва, Хаен, Лерида, Саламанка, Севия, Сан Хорхе каби етакчи университетлари ва Евро-Араб жамғармаси вакиллари ўрин олиши режалаштирилган.  

Ташриф чоғида Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида икки мамлакат олийгоҳлари вакиллари иштирокида семинар ва B2B форматидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

Сафар олдидан икки мамлакат олий таълим муассасалари вакиллари иштирокида вебинар ташкил этилди.

Мулоқот давомида Испания университетлари вакиллари таълим муассасалари фаолияти ҳақида тақдимотлар ташкил этдилар ва ҳамкорлик бўйича ўз таклифларини илгари сурдилар.

Вебинар иштирокчилари жорий йилнинг 15-16 апрель кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтадиган учрашувларда мулоқотни давом эттириш ва ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олишга келишиб олдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда МДҲ давлатларида ҳаво ҳужумидан мудофаа ва дронларга қарши курашни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Россия,...

Больше похожих статей