Қўшма штатларда ўқиётган ўзбек талабалари сони рекорд даражада ўсди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

АҚШда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар сони минг нафардан ошди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарига кўра, халқаро таълим алмашинуви бўйича 2023 йилги “Очиқ эшиклар” (Open doors) ҳисоботига кўра, 2022-2023 ўқув йилида АҚШда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар сони 1000 нафардан ошган. Бу ўзига хос янги рекорд бўлиб, кўрсаткич ўтган ўқув йилига нисбатан 72,6 фоизга ўсган.

2021-2022-ўқув йилида 631 нафар ўзбекистонлик талаба АҚШ олий таълим муассасаларида таҳсил олган бўлса, 2022-2023-ўқув йилига келиб, у ерда ўқиётган ўзбекистонликлар сони 1089 нафарни ташкил этган.

Уларнинг 57,2 фоизи бакалавриат босқичига қабул қилинган, 29,9 фоизи магистратура босқичида ўқиган, 7,9 фоизи факультатив амалий машғулотларда қатнашган, 5 фоизи эса инглиз тили ёки бошқа қисқа муддатли таълим дастурларига ўқишга кирган.

Ўтган ўқув йилида АҚШдаги халқаро талабалар сони 1 миллиондан ошиб, ўтган йилга нисбатан 14 фоизга ўсган ва янги юқори кўрсаткич 1 057 188 талабани ташкил этган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 16 август куни иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб қолади

16 август, якшанба куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда шарқий шамол кучаяди, жойларда...

Больше похожих статей