Ҳумо карталарида нега узилишлар кузатиляпти?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳумо тизимидаги узилишлар туфайли одамлар тўловларни амалга ошириш, пул ўтказмалари ва онлайн хизматлардан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Марказий банк мазкур хабарларга тушунтириш берди.

Унга кўра, сўнгги кунларда Ҳумо карталарининг айрим фойдаланувчилари тўловларни амалга оширишда, шунингдек, мобил (тўлов) иловаларидаги пул ўтказмаларида қийинчиликларга дуч келаётгани кузатилди.

Компания Марказий банкни вазиятдан хабардор қилиб, ҳодиса сабабларини аниқлаш учун барча зарурий чоралар кўрилаётганини маълум қилди. 

Шунингдек, Марказий банк вазиятни барқарорлаштириш учун зарур чораларни кўриш, хусусан, карта эгаларининг ўз карталаридаги маблағларидан узлуксиз фойдаланишини таъминлаш мақсадида Ҳумо терминаллари ва банкоматлар ишлашига алоҳида эътибор қаратиш бўйича тавсиялар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Рақобат қўмитаси «Мактаб бозорлари»да нархларни асоссиз оширмасликка чақирди

Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида республикадаги умумтаълим мактаблари, деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида мавсумий «Мактаб бозорлари» ташкил этилган. Рақобат қўмитаси...

Больше похожих статей