Пойтахтнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -

1 октябрдан бошлаб, Тошкент халқаро аэропорти ва Бобур кўчасини боғловчи кўприк йўлини таъмирлаш ишлари доирасида кўприк йўли орқали автобуслар ва юк транспортининг ҳаракати вақтинчалик чекланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан, мазкур кўчалар орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишларининг ҳаракати қуйидагича ташкил этилади:

67, 76, 94-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидаги Яккасой ТИИБ бекатида қисқартирилади;

11, 40, 45-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, А.Қаҳҳор, А.Қаҳҳор-7, Кичик Бешёғоч, Кичик ҳалқа йўли, Сарикўл, Темирйўлчилар, Ҳ.Алиев, Локомотив, Қумариқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади;

61, 106-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Аэропорт-2 бекатида қисқартирилади;

47, 77-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, А.Қаҳҳор, А.Қаҳҳор-7, Кичик Бешёғоч, Кичик ҳалқа йўли, Сарикўл, С.Банокатий, Локомотив, Қумариқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимлари аттестациядан ўтказилади

Президентнинг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ–147-сон қарори асосида жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларининг комплаенс ҳамда...

Больше похожих статей