Чироқчида «Тарағай баҳори» фестивали ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,030участниковПодписаться
- Advertisement -

Президентимизнинг “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш мақсадида Чироқчи туманида “Тарағай баҳори” фестивали ўтказилди, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Қадим ва навқирон Тарағай қишлоғи тоғ ёнбағирларида ўтказилган фестивалда очиқ осмон остида Чироқчининг кўҳна тарихидан садо бергувчи музей, миллий ҳунармандчилик намуналари кўргазмаси, миллий қадриятларни ўзида мужассам этган халқ ўйинлари, миллий таомлар намойиши ҳамда санъаткорлар Ҳосила Раҳимова ва Сардор Тоировлар иштирокидаги гала-концерт намойиш этилди.

Маълумот учун, бундай фестивалнинг ташкил этилиши ва келажакда ҳар йили баҳор ойларида ўтказилиб, анъанавий тус олиши Тарағайнинг темурийлар даврига оид тарихини илмий асосда ўрганиш, мавжуд ёдгорликларни сақлаб қолиш, ҳудудда рекреацион, гастрономик ва ландшафт туризми, қолаверса, спелео-туризмни ривожлантириш, бу ерга келадиган маҳаллий ва хорижий туристлар сонини кўпайтириш ва қишлоқ аҳли даромадларини ошириш учун қулай замин ҳозирлайди, дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бухоро хорижий сайёҳлар сонини икки баробар оширмоқчи: янги меҳмонхоналар ва туристик мажмуалар қурилади

Бухоро вилояти хорижий сайёҳлар оқимини икки баробар ошириш ва уларнинг ҳудудда ўртача бўлиш муддатини 4–5 кунга етказишни режалаштирмоқда. Бунинг...

Больше похожих статей