«Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,920участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун — 18 март куни умумхалқ хайрия ҳашари бошланди.

Ҳашар азалдан миллий анъана ва  удумларимизнинг ажралмас қисми саналган. Айни пайтда бу анъана ҳаижиҳатлик, бирдамлик, меҳр ва саховат рамзи саналган.Наврўз айёми арафасидаги бу йилги  умумхалқ ҳашари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилмоқда.  

Умумхалқ хайрия ҳашарида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари ва бошқа жойларни ободонлаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Кўча ва майдонлар, турар-жойлар, ижтимоий объектларнинг ён-атрофлари янада ораста ҳолатга келтирилмоқда.  

Ҳашар куни мамлакатимизда кенг қулоч ёзган  «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўплаб манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами қўллаб-қувватланишига катта эътибор қаратилмоқда. Умумхалқ ҳашари мамлакатимиздаги барча маҳаллалар, қишлоқ ва овуллар, аҳоли пунктлари, меҳнат жамоаларида бўлиб ўтмоқда.

 Манба: ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 373 389 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Шундан: ўғил болалар...

Больше похожих статей