Швейцария Гулнора Каримованинг мусодара қилинган яна 252,5 млн долларлик активларини Ўзбекистонга қайтаради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,050участниковПодписаться
- Advertisement -

24 ноябрь куни Ўзбекистон ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида ноқонуний ўзлаштирилган активларнинг навбатдаги қисмини қайтариш тўғрисидаги келишув тасдиқланди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, гап 252,5 млн доллар ҳақида бормоқда.

Маблағлар «Ишонч — 2030» траст фонди (Uzbekistan Vision 2030 Fund) орқали аҳоли фаровонлигини ошириш ва инсон капиталини ривожлантиришга йўналтирилади.

Фонд Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон, Швейцария ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти иштирокида ташкил этилган. Унинг асосий вазифаси Швейцарияда мусодара қилинган активларни мамлакат аҳолиси манфаатлари йўлида қайтариш ҳамда улардан самарали ва шаффоф фойдаланилишини таъминлашдан иборат.

Фонд дастурлари Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда, БМТ ва Жаҳон банки иштирокида амалга оширилади. Бунда маблағларни тақсимлаш шаффофлиги, жамоатчилик назорати, шунингдек, молиялаштирилаётган лойиҳалар натижаларини баҳолашга алоҳида эътибор қаратилади.

Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига ресурсларни тақсимлаш стратегиясининг биринчи босқичи доирасида 87 млн доллар йўналтирилган. Маблағлар оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, перинатал ёрдамни такомиллаштириш, таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг рақамли кўникмаларини ривожлантириш ва тегишли тизимлар салоҳиятини мустаҳкамлаш учун сарфланган.

Иккинчи босқичда яна 252,5 млн долларни икки асосий йўналиш бўйича тақсимлаш кўзда тутилган.

— Соғлиқни сақлаш. Болалар ва ўсмирларга тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш, касалликларнинг олдини олиш ва уларни эрта аниқлаш, айрим онкологик касалликларни даволаш имкониятларини кенгайтириш, тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш.

— Таълим. Мактаб инфратузилмасини ривожлантириш, жумладан, янги мактаблар қуриш, ўқув жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, педагоглар малакасини ошириш ва сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш.

Қишлоқ жойларда яшаш шароитларини яхшилашга қаратилган ҳамда тиббий ва таълим хизматларидан фойдаланиш имконияти чекланган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватловчи лойиҳаларга устуворлик берилади.

Фонд фаолиятининг асосий тамойиллари қаторида коррупцияга қарши курашиш, қайтарилган активлардан мақсадли фойдаланиш, лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида мустақил мониторинг олиб бориш ҳам белгиланган.

В. Новиков

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш мажбурий этиб белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 ноябрдаги 640-сон қарори билан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида хабар беришнинг янги тартиби тасдиқланди. Унга кўра,...

Больше похожих статей