Сурхондарё вилоятида 14,5 млрд. сўмлик субсидия маблағлари ноқонуний ажратилганлиги аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан 2021 йилда Шўрчи туманидаги кластерга қарашли 1376 гектар пахта майдонига томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш вазифаси маҳаллий таъминотчи корхона зиммасига юклатилган.

Ўз навбатида таъминотчи корхона 142,7 гектардаги пахта майдонига томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ва унга кетган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича Шўрчи тумани ишчи комиссияси томонидан хулоса тузилиб, Аму-Cурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига тақдим этилган.

Аму-сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мансабдор шахслари эса амалда 142,7 гектар майдонга томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган бўлсада, унга яна қўшимча равишда 993 гектарда томчилатиб суғориш технологиясининг қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланиб, ишга туширилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар тузиб, давлат бюджетидан кластерга
6 млрд. 747 млн. 400 минг сўм миқдоридаги субсидия маблағлари ажратилишига эришган.

Ҳозирда ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан Аму-Cурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундай ҳолат Қумқўрғон туманида ҳам аниқланиб, маҳаллий кластерга қарашли 2000 гектар пахта майдонига томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш кўзда тутилган ва бу ҳам айнан юқорида тилга олинган таъминотчи корхонага юклатилган.

Қумқўрғон тумани ирригация бўлими бошлиғи ва бошқа манфаатдор шахслар ўзаро тил бириктириб, 2021 йилда 1143 гектар майдонга томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинмаган бўлсада, шунча майдонга томчилатиб суғориш технологиясининг қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланиб, ишга туширилганлиги ҳақида сохта хулосалар тузиш орқали кластерга 7 млрд. 772 млн. 400 минг сўм миқдоридаги субсидия маблағлари ажратилишига эришган.

Ҳозирда ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан Қумқўрғон тумани ирригация бўлими бошлиғи ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача: декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан“Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳаларида (AFOLU)декарбонизация имкониятлари ва истиқболлари”мавзусида халқаро экспертлар иштирокида илмий анжуман ташкил этилди. Анжуман иқтисодиётнингасосий тармоқларидан бири ҳисобланган Қишлоқхўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланишсоҳаларини (AFOLU) чуқур декарбонизация қилишбўйича сценарийларни ишлаб чиқиш мақсадидаўтказилди. Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳалари(AFOLU) секторини паст углеродли трансформация қилиш имкониятлари комплекс тарзда кўрибчиқилмоқда. Мазкур йўналиш иқтисодийбарқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда табиийресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтаиназаридан стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Семинар иштирокчиларига Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари Хуршед Асадов мурожаат қилар экан, шуни таъкидлади: «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик сув истеъмолчиси ҳисобланади....

Больше похожих статей