Россия шаҳарлари билан поезд қатнови тикланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон ва Россия шаҳарлари ўртасидаги темир йўл қатнови 23 июндан тикланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти хабар бермоқда.

Ташкилот сайтидаги маълумотга кўра, халқаро поезд қатнови қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • 23 июндан бошлаб Тошкент – Самара 5/6-поезди ҳафтасига бир марта Тошкентдан (пайшанба кунлари) ва Самарадан (якшанба кунлари) жўнайди;
  • 25 июндан Тошкент – Волгоград 323/324-поезди ҳафтасига бир марта Тошкентдан (шанба кунлари) ва Волгограддан (сешанба кунлари) жўнайди.

Тез кунда ушбу рейслар учун чипта сотуви бошланади. Чипталарни поезд жўнашидан 45 кун олдиндан харид қилиш мумкин.

Гўзал ШОКИРЖОНОВА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Пахтакор» Тошкентни ривожлантириш жамғармасидан 5 млрд сўм олади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги футбол клуби «Пахтакор»га Тошкентни ривожлантириш жамғармасидан 5 млрд сўм ажратади. Маблағ клубнинг тасдиқланган харажатлар сметасини қоплашга...

Больше похожих статей