Ўзбекистон разведкачилари Покистондаги халқаро мусобақада рекорд натижа кўрсатишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги терма жамоаси Покистон Ислом Республикаси ҳудудида жорий йилнинг 1 мартидан бошланган V Халқаро “Жамоа руҳи” мусобақасида рекорд натижа билан Ватанимиз байроғини Покистонда баланд кўтаришга муяссар бўлиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олишди.

Мусобақа Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучларига қарашли
22 армия корпуси Терроризмга қарши курашиш миллий ўқув маркази (Пабби ш.) базасида ўтказилди. Унда 9 та давлатдан Марокаш, Иордания, Кения, Саудия Арабистони, Туркия, Шри-Ланка, Непал ва Ўзбекистон Республикаси, шунингдек Покистон Ислом Республикасидан 8 та разведка гуруҳлари, жами 16 та разведка жамоалари ўзаро беллашишди.

Мусобақа жараёнини Тожикистон, Қозоғистон, Баҳрайн ва Хитой давлатларининг Қуролли Кучлар вакиллари кузатиб борди.

Мусобақа шартларига кўра, жамоалар 80 км гача бўлган маршрутнинг 6 та назорат нуқтасида азимут бўйича ҳаракатланиб, назорат нуқталарида тактик-махсус, отиш, тиббий, алоқа, муҳандислик тайёргарлиги, оммавий қирғин қуроллардан ҳимоя ва ҳарбий топографиядан турли махсус машқларни, шунингдек  кутилмаган тестларни ечиш машқини бажардилар.

Мусобақа давомида мамлакатимиз ҳарбий жамоаси ўзининг жипслиги ва қўйилган вазифаларни юқори савияда бажариши билан ажралиб турди, айниқса якка тартибдаги мутахассислик тайёргарлиги бўйича ўтказилган беллашувларда, яъни гуруҳнинг радиотелефонисти, муҳандиси, мергани ва фельдшер каби разведкачилари юқори натижалар кўрсатишга муяссар бўлишди.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз Мудофаа вазирлиги терма жамоаси қуръага биноан биринчи назорат нуқтасидан 10 бўлиб ҳаракатланишни бошлаган бўлса-да, жасорат ва матонат билан ушбу мусобақанинг учинчи назорат нуқтасига қолган жамоалардан 6 соат олдин етиб борди ва энг юқори (2 850) баллни қўлга киритди.

Мусобақа якунида, Покистон Ислом Республикаси қуруқликдаги қўшинлар қўмондони генерал-майор Аднан Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчиларининг жисмоний ва профессионал тайёргарлигини алоҳида таъкидлаб, “Мен Ўзбекистон жамоаси кучли эканлигини билардим ва 1 ўринни эгаллашига шубҳам йўқ эди” — деб жамоа гуруҳининг ҳаракатлари турли экстремал шароитлардаги ностандарт қарор қабул қилиш каби ҳаракатларини юқори баҳолади.

Мусобақа якуни бўйича:

1-ўрин – Ўзбекистон Республикаси жамоаси (2 850 балл);

2-ўрин – Марокаш жамоаси (1 860 балл);

3-ўрин – Шри-Ланка (2 010 балл) ва Саудия Арабистони (1 900 балл). Шри-Ланка ва Саудия Арабистони жамоаларига жарима баллар белгиланганлиги сабали 3- ўрин берилди.

Халқаро мусобақанинг ёпилишига бағишланган тантанали маросимда ғолиб жамоа ва совриндорлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоасиолтин медал билан тақдирланди.

Мазкур мусобақада мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари ўзларини Соҳибқирон Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк аждодларимизнинг муносиб давомчилари эканликларини яққол намойиш этишди. Ўзбек разведкачилари ўзларига билдирилган ишончини тўлиқ оқладилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.

Больше похожих статей