Хорижда COVID-19’га қарши эмланганлар Ўзбекистонда ҳам эмланадими?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,000участниковПодписаться
- Advertisement -

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева хорижда COVID-19’га қарши эмланганлар Ўзбекистонга келгач, эмлаш жараёнига жалб қилинишига ойдинлик киритди.

— Чет элда эмланиб, эмланганлик сертификатини олган фуқаролар Ўзбекистонда эмланиши шарт эмас. Бундай ҳолатларда тиббиёт муассасалари ходимларига мазкур сертификат тақдим этилади ва фуқаро эмланганлар рўйхатига киритилади, — дейди у.

Хорижда вакцина қабул қилган фуқаролар 2 ёки 3 босқичли эмлашдан тўлиқ ўтганидан сўнг эмланганлик сертификатини олади. Баъзи давлатларда сертификат ўрнига маълумотнома берилади. Бу маълумотномада эмлашнинг барча босқичидан тўлиқ ўтган ёки ўтмаганлик тўғрисида ёзувлар киритилган бўлади. Бу ҳужжат тиббиёт ходимлари томонидан ўрганиб чиқилгач, мазкур фуқарони эмлаш бўйича хулоса қилинади.

Агар фуқаро чет элда ҳам мамлакатимизда қўлланилаётган вакцина билан эмланишни бошлаган бўлса, кейинги босқичларни юртимизда давом эттириши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Абдулла Арипов Евросиё миллатлар ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Евросиё миллатлараро ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Тадбирда Евросиё...

Больше похожих статей