Афғонистонда университетга ҳужум иши бўйича 13 полициячи ҳибсга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Афғонистонда 2 ноябрда Кобулдаги университетга қилинган ҳужумнинг тергови доирасида полициянинг 13 ходими ҳибсга олинди.    

Tolo News телеканалининг Кобул полицияси вакилига таяниб хабар беришича, полициячилар университет ҳудудида хавфсизликни таъминлашда йўл қўйилган масъулиятсизликда айбланмоқда. Таъкидланишича, ҳибсга олинганлар орасида Кобул полициясининг туман бошқармаси бошлиғи ҳам бор.   

2 ноябрда Кобулдаги университет ҳудудида портлаш содир этилиб, сўнгра бир гуруҳ қуролланган кишилар таълим муассасасининг ҳуқуқшунослик факультети ёнида отишма уюштирган. Университетга Афғонистон махсус кучлари отрядлари жўнатилган. Хавфсизлик кучлари воқеа жойидан юзлаб одамларни эвакуация қилишга муваффақ бўлган. Террорчилардан 3 нафари ўлдирилган. 

Ҳужум оқибатида 35 одам ҳалок бўлган, 50га яқин одам жароҳат олган. Афғонистонда 3 ноябрь миллий мотам куни деб эълон қилинган.

Манба: kun.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЖССТ раҳбари Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши кураш етакчиси сифатида эътироф этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши курашда етакчи...

Больше похожих статей