- Advertisement -
10 сентябрь, якшанба куни Air China авиакомпаниясининг Airbus A320 самолёти Сингапур аеропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Дастлабки маълумотларга кўра, парвоз вақтида двигател ёниб, салонда тутун пайдо бўлган.
Самолёт бортида 155 нафар йўловчи бўлган. Сингапурда қўнганидан сўнг улар пуфланувчи нарвон ёрдамида зудлик билан эвакуация қилинди. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Фавқулодда ҳолат сабаблари аниқланмоқда.