- Advertisement -
Ўзбекистон ҳудудига 26-28 август кунлари нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши ҳамда, 26-27 августда республиканинг кўплаб ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача, баъзи жойларда 23-25 м/с гача кучайиши ва айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
27-29 август кунлари эса кутилаётган кучли ёмғирлар ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ходисалари юзага келиши мумкин.