Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2023 йилдаги “Айрим саноат соҳаларида экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш ва муқобил энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 300-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ тасдиқланган Тармоқ корхоналарида экологик вазиятни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва тармоқни чиқиндисиз соҳага айлантириш, шунингдек, айланма иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш бўйича “йўл харитаси”га биноан, Тошкент шаҳрида жойлашган “Zelal Tekstil” МЧЖ ХК корхонаси мисолида илк маротаба атроф-муҳитга зарарларни минималлаштириш, айланма (цикуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилиш ва замонавий технологиялар қўлланилишини таъминлаш тажрибаси жорий этилади.
📆Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.07.2023 йилдан кучга кирди.