Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 14-январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгʻрисидаги ПҚ-4954-сон қарори билан тасдиқланган “Шахматни 2025-йилгача ривожлантириш давлат дастурини 2023-йилда амалга ошириш боʻйича “йўл харитаси”нинг 2-бандига мувофиқ “Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон биринчилиги мусобақаларини ташкил этиш” вазифаси белгиланган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг тегишли буйругʻига ҳамда “Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида шахмат бўйича мусобақаларни ўтказиш тўгʻрисидаги низомга мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида шахмат бўйича “Ўзбекистон биринчилиги” мусобақасининг мактабгача таълим ташкилоти бошқичи жорий йилнинг 12-14 июн кунлари, туман (шаҳар) босқичи 15-19 июн кунлари, вилоят босқичи
20-23 июн кунлари ўтказилди.
Бугун Тошкент шаҳрида жойлашган Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти биносида мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчилари ўртасида “Ўзбекистон биринчилиги” мусобақасининг республика босқичи ўтказилди.
Унда мактабгача тълим ташкилотларининг тарбияланувчилари ўртасида шахмат бўйича “Ўзбекистон биринчилиги” мусобақасининг Республика босқичида вилоят босқичида гʻолиб бўлган жами 28 нафар мактабгача таълим ташкилотларининг 14 нафар ўгʻил ва 14 нафар қиз бола тарбияланувчилари ўзаро беллашишди.
Мусобақа якунлари бўйича ўгʻил ва қиз бола тарбияланувчилардан
1-, 2- ва 3-ўрин гʻолиблари аниқланди ва агентликнинг дипломи билан қолган иштирокчилар фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совгʻалар билан тақдирландилар.
Эслатиб ўтамиз: Мусобақада мактабгача таълим ташкилотининг 5-7 ёшли ўгʻил ва қиз бола тарбияланувчилари якка тартибда иштирок этишди.
Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчилари оʻртасида “Оʻзбекистон биринчилиги” мусобақаси 3 маротаба ўтказилди.