Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вакиллари 24-июл куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенсияси (БМТ ИЎДК) иштирокчилари конференсиясининг 28-сессиясида Марказий Осиё давлатларининг Минтақавий баёнотини тайёрлаш бўйича мамлакат вакилларининг учрашувида иштирок этмоқда.
Тадбирда БМТ ИЎДК 28-томонлар конференсиясига (CОП 28) тайёргарликнинг асосий тенденсиялари ва глобал жараёнлари билан танишиш, шунингдек, CОП 28ъда Марказий Осиё давлатларининг ягона павилонини биргаликда тайёрлаш ва ташкил этиш бўйича мамлакатлар позитсиясини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Марказий Осиё минтақаси давлатлари минтақанинг иқлим щзгаришига заифлигини ва минтақа давлатларининг иқлим щзгаришига қарши курашиш ва барқарор ривожланишни таъминлашда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятини қайд этди.
Таъкидлаш жоизки, Марказий Осиё давлатларининг Минтақавий баёноти тақдимоти минтақа муаммоларини тушунишга ёрдам беради. Шунингдек, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унинг оқибатларига мослашиш бўйича мулоқотни мустаҳкамлашда минтақа давлатларининг бирлигини жаҳон ҳамжамиятига намойиш этади. Қолаверса, Париж келишуви мақсадларига эришиш, минтақа мамлакатларига иқлим бўйича молия ва инвеститсияларни жалб қилади.