20.1 C
Узбекистан
Среда, 1 мая, 2024

Ўзбекистонда ҳайвонот боғини бошқаришда Германия тажрибаси жорий этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

30 йиллик тажрибага эга германиялик мутахассис Ўзбекистонда ҳайвонот боғини бошқариш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашмоқдаҲайвонот боғини бошқариш бўйича

30 йиллик тажрибага эга таниқли немис мутахассиси Удо Нагел Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг таклифига биноан Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Маълумот учун, У. Нагел 1992-йилдан 2022-йилга қадар Европадаги энг яхши ҳайвонот боғларидан бири – “Росток” ҳайвонот боғи директори сифатида фаолият юритган. “Росток” унинг раҳбарлиги даврида, яъни 2018-йилда ўз тоифаси бўйича Европанинг энг яхши ҳайвонот боғи деб тан олинган (1 миллион кишигача). Бундан ташқари, ҳайвонот боғи бир неча бор “Оилавий дам олиш учун энг яхши жой” сифат белгисини олган. “Росток” ҳайвонот боғида дунёнинг турли бурчакларидан 430 хил турдаги 4200 та ҳайвонлар яшайди.
Удо Нагел 2021-йил 20-сентабрда “Росток” университетининг фахрий профессори унвонини олган.

12-июл куни У.Нагел ва Экология вазирлиги вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди. Унда халқаро эксперт фаолияти тақдимоти ўтказилди, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳайвонот боғига ташрифи якунлари муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида, шунингдек, Фарғона ва Термиз шаҳар боғлари бошқарув тизими, хизмат кўрсатиш даражаси, инфратузилмасини ўрганиш, тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-майдаги ПҚ-171-сон қарорига асосан Тошкент, Фарғона ва Термиз шаҳарлари ҳайвонот богʻлари Оʻзбекистон Республикаси Экология вазирлиги тасарруфига ўтказилган.

Шунингдек, ташриф давомида Бухоро ихтисослаштирилган “Жейрон” болалар боғчаси, “Зарафшон” миллий боғи, шунингдек, Тошкент вилоятидаги “Деер Ҳиллс” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳам ўрганилади.

Удо Нагелнинг Ўзбекистонга ташрифи 21-июлгача давом этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистоннинг янги элчиси Сингапур Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Қаюмов Сингапур Президенти Тарман Шанмугаратнамга ишонч ёрлиқларини топширди. Ўзбекистон элчиси шарафига «Истана»...

Больше похожих статей

×