2 C
Узбекистан
Четверг, 16 января, 2025

Тошкентда Янги Ўзбекистоннинг инвеститсиявий жозибадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 7-июл куни Шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида Янги Ўзбекистоннинг сармоявий жозибадорлиги ва хорижий сармояларни жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган панел мунозараси бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизнинг бир қатор хорижий ҳамкорлари, жумладан, БААнинг Масдар, Сауди Арабистонининг АCWА Pоwеr, Франциянинг EDF, Хитойнинг CАМCЕ, Туркиянинг Baktat Gida, Италиянинг HT Holding ҳамда бошқа компаниялар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Панел мунозара модератори, инвеститсиялар бўйича етакчи халқаро эксперт, Magazine ва Investment Monitor журналларининг собиқ бош муҳаррири Кортни Фингер иштирокчилар э’тиборини сўнгги йилларда хорижий инвеститсияларни жалб этиш ва Янги Ўзбекистоннинг инвеститсия жозибадорлигини ошириш борасида эришилган натижаларга қаратди.

Сўзга чиққанлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, солиқ юкини камайтириш, инвесторлар билан ишлашда “ягона дарча” тамойилини жорий этиш, ма’мурий ислоҳот, кенг кўламли хусусийлаштириш дастури, инвеститсиялар тўғрисидаги қонунни қабул қилиш ва бизнес-омбудсман институтини ташкил этиш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини юқори баҳоладилар. Мазкур чора-тадбирлар туфайли мамлакатимиз иқтисодиётини икки баробарга ошириш, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030-йилга бориб 160 миллиард долларга етказиш бўйича белгиланган улкан мақсадлар тўлиқ амалга ошиши мумкинлигига ишонч билдирилди.

Ишонч руҳида кечган очиқ мулоқот бошқа тендентсияларни ҳам муҳокама қилиш имконини берди. Жумладан, 2017-2022-йилларда республикада амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли 60 миллиард долларга яқин хорижий инвеститсиялар жалб этилгани қайд этилди. Иқтисодиётга киритилаётган катта ҳажмдаги инвеститсиялар ҳисобига Ўзбекистонда Давлат инвеститсия дастурлари доирасида 1200 дан ортиқ йирик инвеститсия лойиҳалари амалга оширилди ва 172 мингта янги иш ўрни яратилди.

Йирик хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда жорий этилаётган лойиҳаларни амалга ошириш жараёни ҳам кўриб чиқилди. Хорижлик меҳмонлар Ўзбекистонда бизнес юритиш борасидаги муваффақиятлари билан ўртоқлашдилар.

Шу билан бирга, суҳбат чогʻида Ўзбекистоннинг ташқи савдо соҳасида эришилаётган салмоқли муваффақиятлари қайд этилди. Республикада ташқи савдо жараёни соддалаштирилганлиги, GSP+ бенефитсиари мақоми олинганлиги, МДҲ бозорига божсиз кириш имкони яратилганлиги, Жанубий Осиё билан савдо алоқалари ўрнатилганлиги ва 60 дан ортиқ ме’ёрий ҳужжатлар қабул қилинганлиги туфайли сўнгги 6 йил ичида экспорт ҳажми қарийб 59 фоизга ўсди ва унинг географияси 33 тадан 115 та давлатгача кенгайди. Панел мунозара якунлари бўйича инвеститсия муҳитини яхшилаш ва ташқи савдо ҳажмини ошириш бўйича таклифлар шакллантирилди. Бундан ташқари, томонлар истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўришга келишиб олдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шаҳрисабзда канализация қудуғида қолиб кетган ишчилар қутқариб олинди

ФВВ қутқарувчилари томонидан 2 нафар фуқаро қутқарилди, дея хабар қилмоқда ФВВ матбуот хизмати.  Кеча, 15 январь куни соат 10:16 да...

Больше похожих статей

×