14.9 C
Узбекистан
Суббота, 11 мая, 2024

Тошкентдаги боғчада болалар ухламагани учун оёғига игна тиққан тарбиячиларга суд ҳукми ўқилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,310участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт тумани 122-боғчада болаларни ухламагани учун оёқларига игна тиқишаётгани айтилаётган видео хабар тарқалган эди.

Буни содир этганликда гумон қилинган шу  боғча тарбиячиси С.Э ва амалиётчи  Педагогика коллежи ўқувчиси М.Р лар бўйича бугун жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг cайёр мажлис ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди Матбуот хизмати хабар берди.

Суднинг 2023 йил 8 июндаги қарорига кўра, икки нафар ҳуқуқбузар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 4 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Суд томонидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бош бошқармаси бошлиғига содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан меҳнат муносабатларидан келиб чиқиб, расмий муносабат билдириш ва тегишли чора-тадбирлар белгилаш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 313-моддаси тартибида тақдимнома ҳам чиқарилган.  

Шунингдек, Янгиҳаёт туманидаги 122-ДМТТ мутасаддиларига рўйхатдан ўтмасдан туриб, тарбияланувчиларни қабул қилинганлик ҳолати ва улар учун тўловлар амалга оширилганлигини текшириб, қонуний баҳо бериш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 278-моддаси тартибида Янгиҳаёт туман прокурорига хабарнома юборилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Эртага 8 баллик магнит бўрони кузатилиши прогноз қилинмоқда

Айни дамда 8 баллик магнит бўрони бўлаётгани ҳақида фейк хабарлар ижтимоий тармоқларга тарқалганди. Ушбу хабар юзасидан Ўзгидромет муносабат билдирди. Унга кўра,...

Больше похожих статей

×