29.6 C
Узбекистан
Среда, 24 апреля, 2024

Самарқандда қурилаётган бинонинг 7-қаватидан тушиб кетган ишчи вафот этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,260участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд шаҳридаги Академик Воҳид Абдуллаев кўчасида (негадир ҳамма ҳужжатларда, жумладан шаҳар ҳокимининг қурилишга асос бўлган қарорида ҳам кўчанинг номи бузилан тарзда Ибн Сино деб кўрсатилган) Археология институти қаршисида қурилаётган бинонинг 7-қаватидан зинапоялар орасидан пастга тушиб кетган ишчи вафот этган. Қурилиш ишлари “SAM ROS STRОY LUX” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш  бошқармасига қарашли 6-Ички ишлар бўлинмасидан олинган маълумотга қараганда, воқеа жорий йилнинг 6 май куни соат 8 ларда содир бўлган. Сувоқчилик ишлари билан шуғулланган қашқадарёлик Бехруз Ахмадмуродов воқеа жойида вафот этган. Марҳум қурилаётган бинонинг 7-қаватидан тушиб кетганлиги айнан Ички ишлар органи томонидан тарқатилган маълумотномада кўрсатиб ўтилган. Аммо, шуниси қизиқки, бино қурилишига рухсат берилган шаҳар ҳокимининг 2019 йил 14 ноябрдаги қарорида у уч қаватдан иборат бўлиши белгиланган.

Бино қурилишида ҳозир ҳам ўнлаб устаю ишчилар меҳнат қилишмоқда. Бўлган воқеани уларга етказиш, қурилиш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш қанчалик муҳимлигини аниқ мисол асосида тушунтириш мақсадида “Боғимайдон” МФЙ профилактика инспектори Дилмурод Элмуродов қурилиш майдонида улар билан учрашди. Бўлиб ўтган суҳбат давомида бундай фожеа такрорланмаслиги учун иш берувчи ва ишчилар масъулияти ҳамда вазифалари ҳақида сўз юритилди.

Д.Элмуродов мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси  2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилганлигини маълум қилди.

Муҳокамада иш берувчи – “SAM ROS STRОY LUX” МЧЖ раҳбарларидан ҳеч ким қатнашмаганлигини ўта тушурансиз, мантиқсиз ҳолат деб таърифлаш мумкин. Бу нима: бўлган фожеага панжа орасидан қараш ёки оддий ишчилар тақдирига бефарқлик, уларни менсимаслик намунасими?

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон уч ойда 2,6 млрд. долларлик олтин сотди

Бу 2023 йилнинг бошига нисбатан 15,3 фоизга кўпроқдир. Олтиннинг умумий экспортдаги улуши 42 фоизга яқинлашган.  2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×