- Advertisement -
Жорий йилнинг 15 май куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 2004 йилда туғилган ҳайдовчи С.Х. бошқарувидаги Дамас автомашинасида шаҳарнинг 21-мактаб қаршисидаги пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 14 ёшли икки нафар ўқувчи қизни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этгани ҳақида хабар берилган эди.
Бугун, 24 май куни ЙТҲ иштирокчиларидан бири, 2009 йилда туғилган М.Й. (мактаб ўқувчиси) олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай, шифохонада вафот этди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати.
Мазкур ЙТҲга ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғида ҳаракатлангани сабаб бўлган эди.