Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида яшовчи 35 ёшли Х.Т. ариза билан мурожаат қилиб, “Telegram” мессенжери орқали “номаълум шахс” томонидан уни Швеция давлатига ишга жўнатишини айтиб, алдов йўли билан банк картасидан 1.160.000 сўм пулларини қўлга киритганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент вилояти, Яшнобод туманида яшовчи 25 ёшли С.М. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, С.М. “Telegram” мессенжерида “Chet elda ISH” номли гуруҳ очиб, у ерда дунёнинг турли мамлакатларига ишга юборишни ваъда қилиб, тузоғига тушган фуқаролардан банк картасига фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштириб келган.
Жиноят содир этган С.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноий жавобгарликка тортилди.
Қонунга мувофиқ, С.М. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.