- Advertisement -
2023 йил 17 май куни соат 03:00 ларда Тойлоқ туманида яшовчи 39 ёшли эркак Россия Федерациясига ишлаш учун кетган турмуш ўртоғини бегона шахслар билан ишқий муносабатда бўлганлиги ҳақида видеотасвирларни кўриб, у билан телефон орқали жанжаллашган.
Сўнг турмуш ўртоғидан қасд олиш мақсадида яшаш уйида ухлаб ётган 2 нафар вояга етмаган ўғилларини (2015 ва 2017 й.) қасддан ўлдирган ва туман ИИБга келиб бу ҳақида маълум қилган.