28.3 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

«Цинепар” билан боғлиқ видеомурожаатни тарқатган ахборот ресурсига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

“BUKHARA NEWS” ахборот ресурсида эълон қилинган “Бир куннинг ўзида “Цинепар” сиропини ичган 23 нафар бола ўлиб қолгани айтилмоқда” номли видеомурожаат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, “BUKHARA NEWS” ахборот ресурси томонидан маълумотларнинг ҳаққонийлиги ўрганилмасдан видеомурожаат эълон қилингани оқибатида аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар тарқатилганлиги ҳолати бўйича вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 244 1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 12¹- моддасида ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогерларга ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириш мажбурияти юклатилган.

Қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш вилоят ИИБга юклатилди.Тергов жараёни тўғрисида қўшимча ахборот берилади, дейилади расмий муносабатда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президентлар Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очдилар

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида мамлакатимизнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари рамзий...

Больше похожих статей

×