31.3 C
Узбекистан
Суббота, 29 июня, 2024

Индонезиядаги зилзила: Кўплаб мактаб ўқувчилари ҳалок бўлди, қурбонлар сони 268 нафарга етди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,480участниковПодписаться
- Advertisement -

14 ёшли Aпризал Муляди зилзила содир бўлган пайтда мактабда бўлиб, «хона қулаб тушгач, оёқларим вайроналар остида қолиб кетганидан» кейин қамалиб қолганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, уни дўсти Зулфиқор хавфсиз жойга олиб чиққан, кейинчалик у ўзи тузоққа тушиб, вафот этган.1000 дан ортиқ одам яраланган, дейди расмийлар.

Сешанба кунги сўнгги эълонларида Табиий офатларни юмшатиш бўйича миллий агентлик (БНПБ) 151 киши ҳали ҳам бедарак йўқолганлигини қўшимча қилди.

Шунингдек, 22 минг уйнинг зарар кўргани, 58 мингдан ортиқ одамнинг минтақадаги жойлардан бошпана топгани ҳам билдирилди.Душанба куни 5,6 магнитудали зилзила тоғли ҳудудда содир бўлиб, кўчкилар Ғарбий Яванинг Cианжур шаҳри яқинидаги бутун қишлоқларни кўмиб ташлади.

Қурбонлар деворлар ва томлар қулаб тушганидан кейин эзилган ёки қамалган. «Ҳаммаси жуда тез содир бўлди», деди Aпризал AФП ахборот агентлигига.Миллий қидирув ва қутқарув агентлиги вакили ҳам ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги ёшлар эканлигини тасдиқлади.

«Қўрланганларнинг аксарияти болалардир, чунки соат 13:00 да улар ҳали мактабда эди», — дейди Aнри Aлфианди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистонга келади

29 июнь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё давлатларига сафар қилади. У Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва...

Больше похожих статей

×