Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг февраль ойида иккиламчи бозордаги автомобиллар нархлари ўзгариши таҳлил қилинди.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи.
Жорий йилнинг февраль ойида маҳаллий оммабоп автомобилларнинг ўртача нархи пасайди. Хусусан:
- «Оniх»: ўртача фойдаланилган — 3%га ($13 500 дан $13 100 га), кам фойдаланилган — 0,1%га ($14 865 дан $14 850 га);
- «Lacetti»: кўп фойдаланилган — 0,3%га ($13 500 дан $13 461 га);
-«Cobalt»: ўртача фойдаланилган — 2,4%га ($12 300 дан $12 000 га), кам фойдаланилган — 1,2%га ($12 750 дан $12 600 га), кўп фойдаланилган — 0,5%га ($11 600 дан $11 538 га); - “Nexia”: ўртача фойдаланилган — 1,9%га ($11 500 дан $11 284 га); кўп фойдаланилган — 0,9%га ($10 800 дан $10 700 га);
- «Spark»: ўртача фойдаланилган — 1%га ($10 500 дан $10 400 га), кўп фойдаланилган — 0,9%га ($9 600 дан $9 500 га);
- «Damas»: ўртача фойдаланилган — 3,6%га ($7 985 дан $7 000 га), кам фойдаланилган — 0,8%га ($8 061 дан $8 000 га) арзонлашган.
Маҳаллий люкс автомобиллар нархи.
- «Equinox»: кўп фойдаланилгани 1,1%га ($27 300 дан $27 000 га) арзонлаган бўлса, ўртача фойдаланилгани эса 3,2%га ($31 000 дан $32 000 га) қимматлашди.
- «Malibu»: кам фойдаланилгани 0,7%га ($31 907 дан $31 682 га) арзонлашган бўлса, ўртача фойдаланилгани деярли ўзгаришсиз ($29 000 дан $29 070 га) қолган.
- «Tracker»: кўп фойдаланилгани 1,1%га ($16 984 дан $16 800 га) тушган бўлса, кам ва ўртача фойдаланилгани нархларида ўзгариш кузатилмаган.
Электромобиллар нархи: Мазкур даврда BYD E2 нарх жиҳатидан маҳаллий оммабоп автомобилларга жиддий рақобатчига айланган бўлса, янги BYD Song Plus автомобиллари нархлари сезиларли арзонлади.
- BYD «E2»: янги — 1,8%га ($16 800 дан $16 500 га), кўп фойдаланилган — 2,0%га ($14 800 дан $14 500 га);
- BYD «Han»: янги — 0,5%га ($32 150 дан $32 000 га), ўртача фойдаланилган — 4,4%га ($36 500 дан $34 900 га);
- BYD «Song Plus DM-i Champion»: янги — 1,7%га ($29 000 дан $28 500 га), ўртача фойдаланилган — 0,2%га ($27 050 дан $27 000 га), кўп фойдаланилган — 0,6%га ($24 650 дан $24 500 га);
- BYD «Song Plus EV Champion»: янги — 1,1%га ($28 000 дан $27 700 га);
- BYD «Yuan Up»: янги — 1,4%га ($20 800 дан $20 514 га) арзонлаган.
Хорижий автомобиллар нархи.
- Кia «Sorento»: ўртача фойдаланилгани 1,3%га ($40 000 дан $39 500 га) арзонлаган бўлса, кўп фойдаланилгани 1,3%га ($40 000 дан $39 500 га) қимматлашди.
- Кia «Sportage»: ўртача фойдаланилгани 2,3%га ($31 590 дан $30 850 га), кўп фойдаланилгани 4,6%га ($29 733 дан $28 363 га) арзонлаган.
- Кia К5: ўртача фойдаланилгани 1,3%га ($27 549 дан $27 200 га), кўп фойдаланилгани 1,9%га ($26 500 дан $26 000 га) тушган.
Автомобиллар босиб ўтган масофаси ҳамда ишлаб чиқарилган йилига кўра, қуйидаги гуруҳларга ажратиб олинди:
“Кам фойдаланилган” — 2024-йилда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 20 000 км. гача бўлган автомобиллар ҳамда 2025-йилда ишлаб чиқарилган барча автомобиллар;
“Ўртача фойдаланилган” — 2024-йилда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 20 000 км. дан 50 000 км. гача бўлган автомобиллар, шунингдек, 2022-2023 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда босиб ўтган масофаси 40 000 км. гача бўлган автомобиллар;
“Кўп фойдаланилган” — 2024-йилда ишлаб чиқарилган ва босиб ўтган масофаси 50 000 км. дан кўп бўлган автомобиллар, 2022-2023 йилларда ишлаб чиқарилган ҳамда 40 000 км. дан ортиқ масофани босиб ўтган автомобиллар ҳамда 2021-йилда ишлаб чиқарилган барча автомобиллар.
Нархларни таҳлил қилишда маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (web scraping) орқали тўпланди. Бунда ишлаб чиқарилган йили 2021-йилдан юқори бўлган автомобилларнинг январь ойи учун 20,2 мингта, февраль ойи учун 18,5 мингта маълумотидан фойдаланилди.