5.2 C
Узбекистан
Четверг, 14 ноября, 2024

Тиббиёт институтига пора билан ўқишга киритиш «операция»си фош этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий таълим тизимига қабул бўйича имтиҳонлар бошланиши билан ўқишга киритиб қўйишни «башорат» қилувчи «уддабурон»лар кўпаяди.

Айримлар фарзандининг билими, иқтидори ёки лаёқатига эмас, балки ўзининг ҳамёнига «ишониши» ҳам ачинарли ҳол.Фуқаро М.З. фуқаро А.Х.нинг жиянини ўзини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга олиб киритиб қўйишини айтади.

Бунинг эвазига сўралган 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни (кимёвий ишлов берилган) Андижон шаҳридаги «Пушкин» номли истироҳат боғи олдида олаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ички ишлар органлари ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан томонидан М.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментидан маълум қилишларича, жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1 декабрдан поездларда юк ташиш тарифлари 30 фоизга оширилмоқда

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ юк жўнатувчилар ва юк қабул қилувчилар диққатига муҳим маълумот эълон қилди. Маълум қилинишича, “Ўзбекистон темир йўллари”...

Больше похожих статей

×