- Advertisement -
2022 йилнинг 19 июль куни ДХХ томонидан Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик ташкилоти сафига чиқиб кетишни режалаштирган 2002 й.т. Шўрчи туманида яшовчи «Қ.М» қўлга олинди.
Аниқланишича, «Қ.М» Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги автомойкаларнинг бирида ишлаши давомида, интернет ижтимоий тармоқлари орқали Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» медиа маркази ходими — 1996 й.т., Қирғизистон фуқароси, диний лақаби «Саад Мухтор» бўлган “А.А” билан мулоқотда бўлиб, унинг ғоявий таъсири остида «ҳижрат» ва «жиҳод» қилиш мақсадида Сурияга чиқиб кетишни режа қилган.