30.3 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Инсонпарварлик ёрдами юклари ортилган эзгулик поезди Афғонистонга етиб келди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Аввал хабар берганимиздек, Рамазон ҳайити муносабати билан Термиз шаҳридаги «Айритом» чегара ўтказиш пункти орқали жўнатилган Ўзбекистон Республикасининг биродар Афғонистон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Балх вилоятининг Хайратон шаҳрига етиб келди.

Шу муносабат билан бу ерда Президентимизнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид, Балх вилояти губернатори Қудратилло Aбу Ҳамза ва бошқа расмийлар иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

фғонистонга юборилган инсонпарварлик ёрдами таркибида қуйидагилар ўрин олган:

▫️16 та вагонда 1000 тонна ун махсулоти;
▫️5 та вагонда гуруч маҳсулоти
▫️1 та вагонда 12 минг дона икра;
▫️1 та вагонда 9679 қути шоколад, печенье;
▫️1 та вагонда 16 156 банка мураббо;
▫️1 та вагонда 70 000 қадоқда дори-дармон;
▫️1 та вагонда 100 минг дона вакцина, 100 минг дона ковид-тест, 20 минг дона кийим-кечак, 10 тонна ёғ;
▫️2 та вагонда 6600 қути лапша маҳсулоти;
▫️1 та вагонда 103 716 дона дори-дармон;
▫️29 та вагонда 2000 тонна буғдой.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Учрашув аввалида...

Больше похожих статей

×