20.5 C
Узбекистан
Четверг, 25 апреля, 2024

Актриса Асал Шодиеванинг номидан фейк аккаунт очиб, одамларнинг пулларини ечиб олган шахс аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Маълум бўлишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Д.К. жорий йилнинг 15 март куни Нукус шаҳар ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, куни кеча, яъни 14 март куни қизи Н.Р.нинг “Instagram” ижтимоий тармоғидаги профилига “giveaway-asal” ва “asalshodieva_dar1t” номи билан очилган номаълум профиль эгаси томонидан “Сиз 200 000 сўм пул мукофотини ютиб олдингиз” деган мазмундаги ёзма хабарнома келганлиги, профиль ортидаги номаълум шахс билан ёзишма жараёнида, унинг алдовларига ишониб ўзига тегишли Uzcard банк картасининг коди ва паролини ёзиб берганлиги, сўнг шу куни соат 21.00ларда банк картасида мавжуд бўлган жами 600.000 сўм миқдордаги пули йўқолганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшовчи 2003 й.т. фуқаро А.А. аниқланди.

Ҳозирда ушбу фуқаронинг бошқа турдош жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги яна бир бор огоҳлантиради, банк карталарингизнинг коди ва паролини ҳеч қандай шароитда, ҳеч кимга маълум қилманг, содда бўлманг, фирибгарларнинг найрангларига тушиб қолманг, деб огоҳлантиради ИИВ Киберхавфсизлик маркази.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.  328 минг нафардан ортиқ фуқаролар...

Больше похожих статей

×