8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Самарқандда БМТнинг чўлланишга қарши кураш бўйича конференцияси бўлиб ўтади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йил 13-17 ноябрь кунлари Самарқандда БМТ Конвенцияси (CRIC 21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси бўлиб ўтади.

Тадбир доирасида Африка, Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси, Шимолий Ўртаер денгизи, Марказий ва Шарқий Европа учун конвенцияни амалга ошириш бўйича иштирокчи давлатлар ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказилади.

CRIC 21 давомида томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенциясининг (УНCCД) 2018–2030 йилларга мўлжалланган Стратегия асосларининг стратегик мақсадларига мувофиқ амалга оширилишини ва мақсадли тавсиялар бериш мақсадида унинг боришини кўриб чиқадилар. 

Шунингдек, конференцияда ернинг деградациясига бетарафлик (LDN) мақсадларини белгилаш борасида ихтиёрий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ тадбирлар ва стратегия Глобал механизм ва тегишли ҳамкорлар, шу жумладан, LDN жамғармаси кўмагида қай тарзда амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берилади.

Бундан ташқари, қурғоқчиликни самарали бошқариш сиёсати ва уни амалга ошириш бўйича ҳукуматлараро ишчи гуруҳи CRIC 21 доирасида ўз тараққиёт ҳисоботини тақдим этади. Шунингдек, 7/COP15 қарорига (I-ilova) мувофиқ, 2018–2030 йилларга мўлжалланган UNCCD Стратегик асосини амалга оширишни янада такомиллаштириш бўйича келгусидаги ҳаракатларни белгилаб олиш ва мустақил баҳолашни таъминлаш мақсадида қўшма маслаҳатлашув ўтказилади.

Томонлар сўровларига мувофиқ сессия Томонлар ва уларнинг ҳамкорлари ўртасида интерактив фикр алмашишга ёрдам беради.

Юқори даражадаги тадбир Ўзбекистон ҳукумати томонидан CRIC 21 ҳомийлигида ташкил этилмоқда.

Чўлланишга қарши кураш бўйича конвенциясига бағишланган кенг кўламли тадбирга саноқли кунлар қолди. Хўш, CRIC 21 нима дегани? Ушбу воқеликнинг дунё ҳамжамияти учун аҳамиятини қандай?

CRIC 21: 2023 йилнинг 13-17 ноябрь кунлари “Silk Road Samarkand” сайёҳлик марказининг конгресслар залида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (УНCCД) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси бўлиб ўтади.

UNCCD чўлланиш, ерларнинг деградациясига қарши курашиш ва қурғоқчилик оқибатларини юмшатиш учун халқаро даражадаги давлат ҳамда хусусий секторнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш учун яратилган.

Конвенцияда Европа Иттифоқи ҳамда 196 та давлат иштирокчи ҳисобланади. Конвенция инсониятни озиқ-овқат, сув, бошпана ва иқтисодий имкониятлар билан таъминлаш учун ер деградацияси оқибатларини юмшатиш ва ерни ҳимоя қилиш бўйича кўп томонлама мажбуриятни ўз ичига олади.

Конвенция 1994 йил 17 июнда Парижда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган БМТнинг атроф-муҳит ва ривожланиш бўйича конференциясида қабул қилинган ва 1996 йил 26 декабрда кучга кирган. 2012 йилда Конвенция 195 давлат томонидан ратификация қилинган

Ўзбекистон Республикаси Осиё минтақаси ва МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлиб 1995 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши курашиш тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×