7.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Саида Мирзиёева ЮНЕСКО Ижроия кенгаши Ўзбекистоннинг ташаббуси билан ахборотдан фойдаланиш соҳасидаги резолюциясини бир овоздан маъқуллагани юзасидан фикрини билдирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Парижда 4—18 октябрь кунлари бўлиб ўтган ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг 217-сессиясида Ўзбекистон ташаббуси “Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни муносабати билан Тошкент декларацияси” резолюцияси бир овоздан маъқулланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Резолюция лойиҳаси аъзо давлатлар томонидан Ижроия кенгашининг 217-сессияси кун тартибига янги масала сифатида киритилган асосий ҳужжатлардан бири бўлди. Ҳужжатга 20 та давлат, жумладан, Андорра, Жазоир, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Кувайт, Миср, Марокаш, Сурия, Судан, Тунис, Фаластин, Палау, Шри-Ланка, Венгрия, Ливан, Либерия, Зимбабве ва Чили ҳаммуаллиф бўлди.

Резолюцияда Ўзбекистон ҳукуматига Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш куни муносабати билан Тошкент шаҳрида (2022 йил 28—29 сентябрь) бир қатор тадбирлар ташкил этгани учун миннатдорлик билдирилган. Ҳужжат, шунингдек, бош директорни Тошкент декларациясида белгиланган инсон ҳуқуқлари ва барқарор ривожланишни рағбатлантириш учун ахборотдан фойдаланишга ёрдам берадиган фаолиятни қўллаб-қувватлашга чақиради.

Ҳужжатга мувофиқ, “Ахборотдан эркин фойдаланиш бўйича Тошкент декларацияси”ни тасдиқлаш бўйича Бош конференциянинг 42-сессияси (шу йил 7-22 ноябрь, Париж ш.) кун тартибига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ижроия кенгаш резолюцияси ЮНЕСКО Бош конференцияси томонидан ҳам қўллаб-қувватланган ҳолда (умумий маъқуллаш) қабул қилиниши кутилмоқда.

Ушбу резолюция бир овоздан маъқуллангани юзасидан Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз фикрларини билдирди.
«Резолюцияда 2022 йил сентябрда Тошкент шахрида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда ўтказилган Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш кунига бағишланган конференциянинг аҳамияти юқори баҳоланган.

Мазкур резолюциянинг қабул қилиниши – Ўзбекистонда фуқароларнинг сўз эркинлиги ва ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ислоҳотлар жараёнида эришилган ютуқлар халқаро даражада эътироф этилаётганининг навбатдаги ифодасидир.

Ҳужжатни тайёрлашда ҳаммуаллиф сифатида иштирок этган барча ҳамкорларимизга миннатдорлик билдирамиз ва барча ҳамкасбларни ушбу муҳим воқеа билан табриклаймиз» дейди Мирзиёева.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда бўлиши номақбул  деб топилган шахслар рўйхати шакллантирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-998-сон, 15.11.2024 й.) билан "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги Ўзбекистон...

Больше похожих статей

×