Татаристоннинг «Кама» компанияси томонидан ишлаб чиқилган «Атом» электромобили Ўзбекистонда йиғила бошлаши мумкин.
Бу ҳақида Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Волвач бугун Қозон шаҳрида бошланган Россия—Ўзбекистон минтақалараро ҳамкорликнинг Учинчи форуми доирасида маълум қилди.
Волвач айтишига кўра, Ўзбекистон вакиллари «Атом»нинг йирик узелли йиғиш жараёнини йўлга қўйишга қизиқиш билдиришмоқда, кейинчалик эса ушбу электромобилни ишлаб чиқариш тўлиқ маҳаллийлаштиришни исташмоқда.
– Мен бу машинани илк бор шу ерда, Қозонда кўрганман. Бу электромобил қанчалик илғор ва сифатли эканлиги мен учун кашфиёт бўлди, — деб Волвач автомобиль ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Яқинда маълум бўлишича, «Атом» электромобилини серияли ишлаб чиқариш 2025 йилдан бошланади, лекин шунга қарамасдан бугунги кунда у Россияда аллақачон 36 мингта буюртма олган.
Автомобилнинг энг қизиқарли қисмларидан бири — унинг аккумулятордир. «Росатом» корпорацияси томонидан ишлаб чиқиладиган аккумулятор юқори энергия зичлигига эга бўлиб, бир қувватлашда автомобилга 500 км масофа босиб ўтиш имконини беради.