18.8 C
Узбекистан
Вторник, 30 апреля, 2024

Шавкат Мирзиёевнинг Германияга амалий ташрифи дастури якунига етди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга амалий ташрифи дастури якунига етди.

Давлатимиз раҳбари Берлин шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашувида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Германия Президентлари икки томонлама учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Сўнг давлатимиз раҳбари Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси шафелигида ташкил этилган Иқтисодий форумда қатнашди.

Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц раислигида ўтган “Марказий Осиё — Германия” форматидаги биринчи саммитда Ўзбекистон Президенти узоқ муддатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг икки томонлама музокараларида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент шаҳрида май ойида ҳам иссиқ сув таъминоти 4 кунга ўчирилади

Тошкентда иссиқ сув таъминотининг баҳорги режалаштирилган тўхташлари май ойида ҳам давом этади, деб хабар бермоқда «Veolia Energy» матбуот хизмати. Аниқлик...

Больше похожих статей

×