10.7 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Шавкат Мирзиёев «Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонунни имзолади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

️“Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–868-сон, 13.09.2023 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мувофиқ, давлат чегарасини белгилаш ва ўзгартириш Олий Мажлис палаталари томонидан амалга оширилади.

Давлат чегараси жойларда аниқ кўриниб турадиган чегара белгилари билан кўрсатиб қўйилади.

Қонунга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Давлат чегарасини кесиб ўтиш қуйидагича амалга оширилади:

  • қуруқликда, чегара дарёларида, кўлларида ва бошқа сув ҳавзаларида – халқаро темир йўлларнинг, автомобиль йўлларининг, дарё қатнови ва бошқа қатнов йўлларининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш учун белгиланган жойларида;
  • самовий ҳудудда – халқаро трассаларнинг Давлат чегарасини кесиб ўтиш жойларида ёки ушбу мақсадлар учун ажратилган ҳаво йўлакларида.

Шахслар ва транспорт воситалари Давлат чегарасидан то автомобиль йўли ва темир йўл ўтказиш пунктларигача ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётганда:

  • белгиланган йўналишни ўзгартириш;
  • транспорт воситаларига шахсларни чиқаришни, товарларни юклашни ҳамда транспорт воситаларидан шахсларни, товарларни туширишни амалга ошириш;
  • ҳар қандай учувчи аппаратларни ва учувчисиз учувчи аппаратларни ҳавога кўтаришни, қўндиришни ёки қабул қилишни амалга ошириш тақиқланади.

Чегара минтақасида қуйидагиларга нисбатан қўшимча режим чекловлари ва тақиқлари жорий этилиши мумкин:

  • ️чегара минтақасига бегона шахсларнинг киришига;
  • ️хўжалик фаолияти ҳамда бошқа фаолият амалга ошириладиган ҳудудларга киришга;
  • ️сузиш воситаларининг чегара дарёларига, кўлларига ва бошқа сув ҳавзаларига киришига.

Хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга оширувчи шахсларга ўтказиш пунктларига кириш (улардан чиқиш) учун рухсатномалар Чегара қўшинлари ёки Транспорт вазирлиги тасарруфидаги тегишли ташкилот томонидан берилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×