9 C
Узбекистан
Пятница, 29 ноября, 2024

Ёшлар- жамиятимиз пойдевори!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,070участниковПодписаться
- Advertisement -

Республикамизда жорий йилнинг 4-сентябрь кунидан бошлаб барча таълим муассасаларида ўқиш  жараёнлари қизғин бошланиб кетди. Эрта тонгдан жажжигина болажонларимизни пилдараб мактаб томон интилишини кўриб, кўзларимиз қувончга тўлади. Мактаблардаги шароитларни айтмайсизми? Кишини ҳайратда қолдиради.

Жамиятимизнинг янада тараққий этиши, гуллаб яшнаши учун ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган талабаларимизнинг илмга бўлган иштиёқи юзидаги табассум ва эркин мулоқотидан шундайгина кўриниб турибди.  Бугун ахборот асрида яшаётган эканмиз, глоббаллашув даврида ижтимоий тармоқларсиз ҳаётимизни тасаввур эта олмаймиз.

Дунёда рўй бераётган воқеа ва ҳодисалар, юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар, қўшимча ва ўзгартишлар, Президентимизнинг Фармон, Фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан интернет тармоқлари  орқали танишамиз. Шунингдек, янада қулайликлар яратиш учун давлат органлари, корхона ва ташкилотларга ижтимоий тармоқлар орқали адлия органлари томонидан мунтазам равишда етказиб берилмоқда.

Бундан оқилона фойдаланаётган давлат хизматчилари, аҳоли, айниқса ёшларимиз  ҳеч бўлмаганида ўзининг ҳақ ҳуқуқларини тўғри англаб етмоқдалар. Бироқ, интернет тармоқлари орқали кириб келаётган турли ёт ғоялар таъсирида онгги заҳарланаётган ёшларимиз ҳам йўқ эмас.

Шу сабабли ҳам ёшларнинг сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий онг ва маданиятини янада ошириш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тасдиқланган режа дастур орқали туманда жойлашган барча таълим муассасаларида мунтазам равишда узлуксиз очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар уюштириш йўлга қўйилган.

Шу каби учрашувлардан бири Миробод тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ХКМ катта инспектори подполковник Н.М.Камилова, туман ХПБ ИНСПЕКТОРИ подполковник М.Т.Исамухамедов иштирокида Тошкент давлат шарқшунослик университетида таълим олиш учун эндигина қадам қўйган биринчи босқич талабалари ўртасида ўтказилди.

Унда, жорий йилнинг 11 апрелида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 829-сон қонунининг мазмун-моҳияти видеоролик, слайдлар ва кўргазмали материаллар асосида  тушунтирилди.

Мулоқот шу даражада қизғин баҳс мунозарага бой тарзда ўтказилдики, демак ёшларимиз бефарқ эмас, лоқайд ҳам эмас, фақат масъулият билан ёшларимизни тўғри йўлдан етаклашимиз учун уларнинг қалбида ватанга нисбатан ғурур ифтихор, қонунларимизга нисбатан ҳурмат туйғусини ошириш муҳим аҳамиятга эга бўлади.

 Бизнинг менталитетимизда азалдан ёшларга эътибор давлат сиёсати даражасида бўлган. Ҳаттоки, Алишер Навоий бобомиз ҳам асосий вақтини талабалар билан ўтказган. Уларга ўзининг маошидан маблағлар ажратиб, иқтидорлиларини шогирдликка олган. Афсуски, охирги пайтларда этиборсизлик натижасида номигагина хўжакўрсинга ўтказиладиган тадбирлар сони кўпайиб кетди.

Бунга кескин чек қўйиш лозим. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ёшлар тарбиясида авваламбор биз катталар ўрнак бўлолмас эканмиз, жамиятимизда ҳар хил чиғириқлар пайдо бўлаверади. Энг ёмони эрганги кунга бўлган ишончсизлик салбий оқибатларга олиб келишини яхши биламиз.

Шундай экан, уларни назоратсиз қолдиришга, бепарволикка йўл қўймаслигимиз керак. Жамиятимизнинг ишончи, суянчи, таянчи ва пойдевори бўлган ёшларимизни асрайлик. Уларни жамият корига ярайдиган баркамол авлод бўлиб вояга етишишида кўмагимизни ҳеч қачон аямайлик.

Аброр Бердиев, Миробод туман                                                           адлия бўлими бош юристконсульти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яхши қўшничилик

Яхши қўшни қариндошдан ҳам яқин, нақли бежиз айтилмаган. Жанубдаги қўшнимиз Ўзбекистон жорий йили Қозоғистонга 4,7 млрд куб сув берди....

Больше похожих статей

×