23.2 C
Узбекистан
Суббота, 29 июня, 2024

Ўзбекистонда экологик базальтдан фойдаланиш имкониятлари қандай?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,480участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда экологик базальтдан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқди.

“Яшил” иқтисодиётнинг ривожланиши билан энергия тежовчи технологиялар, маҳсулотлар ва материалларга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда.

Жаҳон тажрибасига кўра, уй-жой сектори етказиб бериладиган иссиқлик энергиясининг 40 фоизгача қисмини истеъмол қилади.

1960-1990 йиллар оралиғида қурилган биноларда иситиш учун фойдаланиладиган иссиқлик энергиясининг 30 фоизгача қисми йўқолади.

«Экоқурилиш”да бино ва иншоотлар термоизоляциясида экологик материаллардан фойдаланишга асосланган инновацион “яшил” технологиялар кенг жорий этилмоқда.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ва базальтдан тайёрланган энергия тежамкор ва ўтга чидамли “яшил” толали материаллар, тўқималар, арматура ва бошқа маҳсулотлар ушбу инновацион тенденцияга мос келади.

Базальтнинг асосий афзалликлари:
➖экологик тоза ва иссиқликка бардошли (заҳарли моддаларни чиқармайди);
➖ташқи салбий таъсирларга чидамли;
➖узоқ муддат фойдаланиш мумкин ва мустаҳкам.

Республикадаги 10 та конда базальт жинсларининг аниқланган захираси 44 млн. тоннани ташкил этади ва унинг 52 фоизи Жиззах вилоятида жойлашган. Шунингдек, Наманган, Навоий, Самарқанд вилоятларида ҳам базалт конлари мавжуд.

Мамлакатимиздаги 6 та корхонада базальтдан 60 минг тоннадан ортиқ экологик маҳсулот, жумладан, боғловчи полимерлар билан тўйинтирилган базальт иплардан диаметри 4 mm.dan 32 мм.гача бўлган қурилиш арматуралари ишлаб чиқарилмоқда.

Республикада 31 мингта кўпқаватли уйларни ёнмайдиган экологик базальт плиталар билан қоплаб чиқишга қаратилган дастур амалга оширилмоқда. “Яшил” реновацияда базальт изоляциясидан фойдаланиш энергия йўқолиши ва иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтиради.

Базальт хом ашёсининг сезиларли ресурс салоҳияти, ички бозорда ва жаҳон бозорида талабнинг мавжудлиги, хом ашё қазиб олиш ва материал ишлаб чиқаришнинг экологик тозалиги ҳисобга олинса, базальт асосидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва турини кенгайтириш “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш учун истиқболли йўналиш ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади

Президент иштирокидаги йиғилишда бундан кейин ҳам қизларнинг таълим олиши, даромад топиши, шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилиши таъкидланди. Жумладан, оғир...

Больше похожих статей

×