23.4 C
Узбекистан
Воскресенье, 5 мая, 2024

Эндиликда Соғлиқни сақлаш соҳасида Италия тажрибаси қўлланилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ва Италиянинг Ломбардия соғлиқни сақлаш ҳудудий маслаҳатчиси Гвидо Бертоласо ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вазир Ўзбекистон тиббиёт, тиббий таълим ва фармацевтика соҳаларида Италия тажрибасини жорий этиш мақсадида бир қатор муҳим таклифлар, жумладан икки мамлакат соҳа вакиллари, етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика саноати форумини ташкил этиш ташаббуси билдирилди.

Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистондаги мавжуд соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш бўйича тегишли учрашув ва музокаралар ўтказиш мақсадида Ломбардия делегациясини Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилди. Ломбардия соғлиқни сақлаш ҳудудий маслаҳатчиси Гвидо Бертоласо билдирилгантаклифларни катта қизиқиш билан қабул қилиб, Ломбардия илғор тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Гвидо Бертоласонинг айтишича, Ломбардия соғлиқни сақлаш тизими инновацион тиббий ва жарроҳлик технологиялари кенг қўлланилиши, шифокорларни ўқитишнинг замонавий усулларидан фойдаланиши ҳамда илмий изланишлар олиб борилиши билан ажралиб туради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш ва тармоққа улаш тартиб-таомилларини соддалаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024...

Больше похожих статей

×