- Advertisement -
Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси фойдаланишга топширилди.
Мазкур станция фойдаланишга топширилиши натижасида электр станциясида йилига қўшимча 1,9 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг эвазига йилига 500 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.
Эътиборлиси, электр станцияси ўз эҳтиёжидан ортган электр энергиясини ҳудудий электр тармоқларига шартнома асосида сотмоқда.