24.5 C
Узбекистан
Понедельник, 12 мая, 2025

Европа Иттифоқи энергия самарадорлигини аҳамиятини таъкидлаган ҳолда Ўзбекистоннинг  барқарор энергияга ўтишини қўллаб-қувватлайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,550участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент, Ўзбекистон – 100 дан ортиқ манфаатдор томонлар, энергетика сиёсатчилари, Ўзбекистон Республикаси, Европа Иттифоқи (YeI) ва унга аъзо давлатлар академик ва фуқаролик жамияти вакиллари, шунингдек, халқаро молия институтлари «Ўзбекистонда энергия самарадорлиги: истиқболлар ва муаммолар» халқаро Конференсиясида тўпландилар.

Конференсия, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги (СИA) ва Европа Иттифоқи томинидан молиялаштирилган СЕCCA лойиҳаси билан ҳамкорликда, Европа Иттифоқи – Ўзбекистон Барқарор энергия Кунлари 2023 доирасида ташкил этилди. Мазкур тадбир, қарор қабул қилувчилар учун энергия самарадорлиги сиёсатини амалиётда татбиқ этиш тажрибалари билан алмашиш бўйича ҳаракатга йўналтирилган форумни тақдим этишга қаратилган.

Энергия самарадорлиги кўплаб иқтисодий, ижтимоий ва атроф-муҳитга оид афзалликларга эгадир. У, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, ҳамда, инсон саломатлиги ва ҳаёт сифати учун зарарли бўлган чиқиндилар ва ифлослантирувчи моддаларни камайтиришнинг энг осон ва иқтисодий жиҳатдан энг самарали  усулларидан биридир. Такомиллаштирилган энергия самарадорлиги, шунингдек, инсонлар, бизнес ва саноат учун утилизация харажатларини  камайтиради, аҳолига янги иш ўринлари ва иқтисодий имкониятларни тақдим этади.

Ўзбекистондаги  жорий субсидиялаштирилган энергия тарифлари, гарчи, иқтисодий жиҳатдан маънога эга бўлсада, аҳоли ва маиший истеъмолчиларни энергия самарадорлигини такомиллаштиришга ундамайди (ИЕA, 2022). Шунга қарамай, Президент Шавкат Мирзиёйев томонидан эълон қилинган Ўзбекистон  ҳукуматининг таркибий ва институционал ислоҳотлари пакетига кирувчи  энергетика соҳаси трансформацияси, умидбахшдир. Aйни пайтда, ҳукумат якуний фойдаланишдаги энергия самарадорлигини таъминлаш бўйича қоидалар ва амалга ошириш механизмларини қайта кўриб чиқмоқда. Демак, ҳозир, асосий миллий манфаатдор томонлар, халқаро донорлар ва ҳамкорлар билан биргаликда босиб ўтилажак йўлни муҳокама қилиш учун тўғри палладир.

Конференсия иштирокчиларига мурожаат қилган Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Aдриан хоним шундай деди: «Париж Келишуви мақсадларига эришиш учун энергия самарадорлиги масалаларига устуворлик бериш лозим. Энергиядан янада самарали фойдаланиш ва камроқ истеъмол қилиш орқали биз, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини юмшатиш, ҳамда, энергия хавфсизлигини оширишга муайян ёрдам берган бўламиз. Ўзбекистон энергия самарадорлигини таъминлаш, тоза ва қайта тикланувчи енергия ҳиссасини ошириш мақсадида, энергетика соҳасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширмоқда. Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг барқарор энергияга ўтишдаги мажбуриятлари ва ютуқларидан мамнундир, ҳамда, Ўзбекистон ҳукумати ва Ўзбекистон халқини шу пайтгача энергетика соҳасини ислоҳ қилиш борасидаги эришган ютуқлари учун олқишлайди. Биз Ўзбекистонни яшил энергетикага ўтиш йўлини очиш борасидаги ҳаракатларни давом эттиришга чорлаймиз.»

Конференсия давомида иштирокчилар якуний фойдаланувчиларнинг энергия самарадорлигини таъминлаш учун умумий сиёсат ва ҳуқуқий база, энергия истеъмоли бўйича маълумотлар тўплаш, саноатда энергия аудити, турар жой ва жамоат пунктларида энергия самарадорлиги ва бошқа мавзуларни муҳокама қилдилар, ҳамда, Ўзбекистонда барқарор энергетика сиёсати ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича биргаликда фаолият олиб боришга келишиб олдилар.

Маълумот учун: Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган «Марказий Осиёда барқарор энергетик алоқалар (СЕCCA)» лойиҳаси (2022 йил мартидан 2026 йил мартигача) Марказий Осиё минтақасида, Европа Иттифоқининг энг илғор тажрибаларига мувофиқ, барқарор энергия бирикмасини ривожлантиришни мақсад қилган. Ўз миссиясини бажариш учун, СЕCCA, минтақавий контекстда барқарор энергия тизимига ўтишнинг кучайтирилган ва инклюзив сиёсати, норматив-ҳуқуқий ва институционал базани шакллантиришга интилади ва Марказий Осиё мамлакатларида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятлар бажарилишига, шу жумладан, энергиянинг тенг тақсимланишига ҳисса қўшишга, энергия самарадорлиги (ЕС) ва қайта тикланувчи энергия (ҚТЕ) бўйича гендер инклюзив сиёсати ва қонунларини шакллантиришга эътибор қаратади. Лойиҳа фаолияти ЕС ва ҚТЕ татбиқ этиш учун имкониятларни кенгайтириш, ЕС ва ҚТЕ бўйича хабардорликни ошириш, ҳамда, ЕС ва ҚТЕ лойиҳалари учун инвестиция иқлимини яхшилашни ўз ичига олади.

Йевропа Иттифоқи — Ўзбекистон Барқарор Энергия Кунлари – «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё Барқарор Энергия Кунлари» кенг кўламли кампаниясининг бир қисмидир. Унинг мақсади барча барча давлатларнинг манфаатдор гуруҳлари ва минтақадаги кенг жамоатчиликни барқарор энергиянинг аҳамияти, афзалликлари ва қулайлиги тўғрисида хабардорлигини оширишдан иборатдир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 9 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи 4 йилга қамалди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб...

Больше похожих статей

×