31.2 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Президентликка номзод Абдушукур Хамзаевнинг сайловчилар билан навбатдаги учрашуви Тошкент вилоятида бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Экологик партиясидан президентликка номзод Абдушукур Хамзаев сайловчилар билан учрашувини Тошкент вилоятида давом эттирди. Олмалиқ шаҳридаги маданият саройида бўлиб ўтган учрашувда Абдушукур Хамзаев сайловчиларни ўз сайловолди дастуридаги муҳим йўналишлар билан таништириб ўтди.

Номзод ўз маърузасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳоли учун қулай атроф-муҳит шароитларини яратиш масалаларига тўхталиб ўтди.

Шу ўринда Тошкент вилоятининг қатор ҳудудларида канализация ва сув тозалагич иншоотлари ва чиқиндилар билан боғлиқ кўплаб муаммолар мавжудлиги, бу эса табиийки, вилоят аҳолисига турли ноқулайликлар келтираётгани Экологик партия томонидан эса шу каби масалалар ҳисобга олиниб, аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш, оқова сув тармоқларини ривожлантириш, атмосферага ташланмаларни камайтириш, чиқиндиларни қайта ишлашни рағбатлантиришга қаратилган давлат сиёсатини юритиш таклифи илгари сурилаётгани айтилди.

Шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар олиб бориш, бу борада:

– аҳолининг, айниқса, қишлоқ жойларда яшаётган фуқароларни тоза ичимлик сув таъминотини яхшилаш;

– қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда сувни чучуклаштирувчи локал қурилмалар барпо этиш тизимини жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

– аҳоли яшаш пунктларида бадбўй ҳид чиқараётган, локал оқова сув тозалаш иншоотлари бўлмаган ҳар қандай корхона фаолиятини белгиланган талабларга жавоб берадиган технологиялар жорий этилмагунча тўхтатиш таклиф этилаётгани таъкидланди.

Бундан ташқари, оқова сувларни тозалаш иншоотларининг самарадорлиги паст бўлган Ангрен, Гулистон, Самарқанд, Жиззах, Урганч, Нукус, Андижон, Чирчиқ ва Тошкент шаҳарларидаги оқова сувларни тозалаш иншоотларини модернизация қилиш ҳамда янгиларини қуриш чоралари кўрилиши маълум қилинди.

Шунингдек, давлат экологик сиёсатининг устувор йўналишларини белгилашга қаратилган “Барқарор экологик ривожланиш Стратегияси“ни қабул қилиш, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш истиқболларини белгилашга қаратилган “Яшил энергетика Стратегияси”ни қабул қилиш, сувдан самарали фойдаланиш ва унинг маҳсулдорлигини оширишга қаратилган Миллий дастурни ишлаб чиқиш, қатор халқаро ҳужжатларга аъзо бўлиш каби таклифларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган мазкур учрашувда иштирокчилар номзоднинг сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ўз таклифларини билдириш билан бирга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бебаҳо табиий бойликларини асраб-авайлашдек муҳим мақсадларга эришишда Ўзбекистон Экологик партиясини қўллаб қувватлашларини маълум қилди.

Ўзбекистон Экологик партияси

Ахборот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жиззахда учта юк машинаси тўқнашди

Самарқанд – Тошкент автомобиль йўлида учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар...

Больше похожих статей

×