11 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Yandex Go автомобилларида ўзбек безаклари пайдо бўлди.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,180участниковПодписаться
- Advertisement -


6 июнь куни Фотосуратлар уйида Yandex Go компаниясининг “Aнъаналарга эътибор” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳа мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонларини қадимий нақшлар, уларнинг тарихи ва рамзлари билан таништиради.

Зеб-зийнат нафақат бадиий ҳунармандчиликда ёки биноларнинг ички безакларида қўлланиладиган безаклар, балки биз учун улар аждодларимизнинг сақланиб қолган, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган мероси ҳамдир.

Энди Yandex Go хизмати орқали буюртма бериш учун келган автомобилларда ORNAENTS тадқиқот гуруҳи билан ҳамкорликда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан танлаб олинган ўнта ноёб ўзбек нақшини кўришингиз мумкин. Лойиҳада жами 300 та автомашина хизмат кўрсатаётган етти шаҳарда: Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Aндижон, Қўқон, Марғилон, Наманганда ўз ичига олади.

,,Ўзбекистон маданияти бетакрор ва серқиррадир. Кўп асрлик меросни асраб-авайлаш усулларидан бири анъанавий нақш ва рамзларни замонавий контекстга киритишдир. Шаҳар кўчаларида юзлаб автомобиллар туфайли кўпроқ одамлар уларни билиб олишлари учун биз Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан нақшларни танладик. Ўзбекистонда туризм ҳам фаол ривожланмоқда ва бизнинг лойиҳамиз мамлакатнинг диққатга сазовор жойларига янада кўпроқ саёҳатчиларни жалб қилишга ёрдам беради, деб ўйлаймиз”, — деди Yandex Go компаниясининг ҳудудий менежери Мирзоҳид Солиҳов.

Бундан ташқари, ҳар ким дастурдаги нақшларнинг тарихи ва маъноси ва Yandex Go фойдаланувчилари учун тузилган махсус тематик маршрутлар ҳақида кўпроқ билиб олиши мумкин.
ORNAENTS лойиҳаси куратори Сардор Бобоев лойиҳа муваффақияти ҳақида гапирар экан:
– Ўзбек безаклари жуда ёрқин ва чиройли. Лекин биз нафақат ёқимли, балки фойдали лойиҳани ҳам амалга оширишни хоҳладик. Шунинг учун биз 300 дан ортиқ рақамли анъанавий нақшларга эга бўлган осон ва қулай веб-сайтни яратдик. Шундай кунларнинг бирида жамоамиз яна кўпроқ безакларни топиш ва ёзиб олиш учун навбатдаги экспедицияга жўнаб кетмоқда. Энг муҳими, рақамлаштирилган безаклардан фаол фойдаланилмоқда”.

Нурмаматова Хумора

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти Хитой билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 март куни Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз...

Больше похожих статей

×