14.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Самарқанд нуфузли халқаро спорт мусобақасига тайёргарлик кўрмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,190участниковПодписаться
- Advertisement -

9-11 июнь кунлари Самарқандда триатлон бўйича “2023 Asia Triathlon Cup Samarkand” халқаро мусобақаси ва Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Вилоят Матбуот уйида ташкил этилган матбуот анжуманида спортнинг ушбу тури бўйича мамлакатимизда биринчи марта ўтказилаётган нуфузли спорт мусобақасига тайёргарлик ҳақида батафсил сўз юритилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев тўпланганларга нега айнан Самарқанд эшкак эшиш канали базасида шундай катта даражадаги мусобақа ўтказилаётганлиги, бунга асос бўлган омиллар, мавжуд имкониятлар ҳамда спортчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб беришди. 

Р.Қобиловнинг уқтиришича, триатлон ўта мураккаб спорт тури ҳисобланади ва бундай мусобақани ҳар қандай давлат ҳам ўтказа олмайди. Самарқанд шаҳрида эса триатлон халқаро мусобақасини ўтказиш учун барча шароит ва имкониятлар бор. Биринчи навбатда, жаҳон талабларига, барча меъёрларга жавоб берадиган эшкак эшиш канали мавжуд.

Дастлаб, 9 июнь куни Ўзбекистон тарихида илк бор «Пара-триатлон бўйича Самарқанд-2023 Осиё чемпионати» бўлиб ўтади. Унда дунё давлатларидан 80 та пара-спортчи иштироги режалаштирилган. Пара-спортчилар SPRINT масофасида (750 метр сузиш, 20 километр велосипедда ҳаракатланиш, 5 километр югуриш) ўзаро рақобатлашади.

10 июнь куни «Самарқанд-2023 Осиё триатлон кубоги» бўлиб ўтади. Унда дунёнинг энг яхши спортчилари: 50 нафар аёл ва 50 нафар эркак иштирок этади. Ҳозирча мусобақага иштирок этиш учун 35 та давлатдан талабнома келиб тушган. Шу куни Осиё кубоги доирасида Марказий Осиё спортчилари ўртасида (CАТА-Central Аsia triatlon Association) алоҳида мусобақа ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

11 июнь куни «Самарқанд-2023, триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати» бўлиб ўтади. Унда STANDART ва SUPER SPRINT масофаларида Elite, U23, 15-17 ёшлар ва 16-19 ёшли ўсмирлар ўртасида триатлон бўйича миллий ва ёшлар терма жамоасига танлов ўтказилади. Шунингдек, шу куни шахсий ва жамоавий мусобақаларда профессионаллар тоифасига кирмаган 300 нафар ҳаваскор триатлончи иштирок этади. Ушбу мусобака икки масофада ўтказилади: Олимпия (1500 метр сузиш, 40 километр велосипедда ҳаракатланиш, 10 километр югуриш) ва Супер-спринт (350 метр сузиш, 13 километр велосипедда ҳаракатланиш, 3 километр югуриш).

Мусобақанинг асосий қисми Самарқанд эшкак эшиш канали ҳудуди – «Буюк ипак йўли» халқаро сайёҳлик мажмуасида бўлиб ўтади. Аммо триатлоннинг велосипедда ҳаракатланиш қисми Самарқанд шаҳри бўйлаб ўтказилади. Бунинг учун шаҳар ва унга туташ Самарқанд тумани ҳудудидаги йўллар вақти-вақти билан ёпилади. Спортчилар ва томошабинларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ички ишлар органлари, миллий гвардия ходимлари ҳамда кўнгиллилар хизматидан фойдаланилади.

Эшкак эшиш канали ҳақида қисқача маълумот.

Ўрта Осиёда ягона махсус қурилган, Самарқанд эшкак эшиш канали қурилиши 1979 йил декабрь ойида бошланган. Канал 1981 йил октябрь ойида ишга туширилган. Ўтган давр мобайнида эшкак эшиш каналида кўплаб халқаро мусобақа ҳамда Осиё чемпионатлари ва кубоглари муваффақиятли ўтказилган.

Самарқанд эшкак эшиш каналида яратилган шарт-шароитлар ва қулайликлар келгусида янада нуфузли мусобақалар, Жаҳон чемпионатлари ва кубоклари ҳамда Осиё ўйинларини ўтказиш имкониятларини беради.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олий Мажлис Сенатининг эллик биринчи ялпи мажлиси 30 март куни чақирилади

28 март куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борди. Унда Сенатнинг...

Больше похожих статей

×